Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Навбатдаги ўқув семинар ташкил этилди


Жорий йилнинг 19 июль куни вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва бошқарманинг масъул ходими ҳамда вилоят ҳокимлиги юридик хизмати ходими томонидан Қарши давлат университети ходимлари иштирокида “ZOOM” платформаси орқали ўқув семинар ташкил этилди.

Мазкур ўқув семинарда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ–6247-сон ва 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ–6257-сон Фармонлари ҳамда “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ–5177-сон қарорининг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти тушунтирилди.

Шунингндек, семинар якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.