Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Қабул қилинаётган Қарор ва Фармонларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилмоқда


Жорий йилнинг 17 июль куни вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва бошқарманинг масъул ходими ҳамда Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгаши котибияти ходими томонидан вилоят Халқ таълими бошқармаси ходимлари иштирокида ўқув семинар ташкил этилди.

Мазкур учрашувда, Ўзбекистон Репсубликаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолият очиқлиги ва шаффофлигини, таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6247-сон Фармони ҳамда 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ–6257-сон Фармонлари ҳамда шу кундаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5177-сон қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.