Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда


Умуман олганда, сўнгги йилларда амалга оширилган ишлар таҳлили аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилганини кўрсатиб турибди.

Ислоҳотларни амалга ошириш доирасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини, жамоат ва парламент назоратини таъминлаш механизмлари такомиллаштирилди, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари ислоҳ қилинди.

Жорий йилнинг 15 июль куни вилоят адлия бошқармаси ҳамда вилоят ҳокимлиги юридик хизмати ходимлари томонидан Ўзбекистон Репсубликаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолият очиқлиги ва шаффофлигини, таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6247-сон Фармони ҳамда 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6257-сон Фармонлари ҳамда шу кундаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5177-сон қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш мақсадида вилоят телевиденияси орқали “Президент қарорлари — ҳаётда ва назоратда” рукни остида чиқиш қилинди.