Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Таълим тизими ходимларининг меҳнат қонунчилигига оид ҳуқуқлари тикланмоқда


Мамлакатимизда истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб таълим-тарбия тизимини ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, фарзандларимизнинг жаҳон андозаларига мос шароитларда замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллашлари, жисмоний ва маънавий жиҳатдан етук инсонлар бўлиб вояга етишларини таъминлаш, уларнинг қобилият ва истеъдоди, интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, ёшларимиз қалбида она юртга садоқат ва фидойилик туйғуларини камол топтириш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Қамаши туман адлия бўлими томонидан туман Халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларида ходимларнинг таътил пуллари тўланиши аҳволи таҳлил қилинганида, тумандаги 29 та умумтаълим мактабларининг 41 нафар ишчи ходимларига тўланмай келинаётган жами 234 миллион 253 минг сўм таътил пулларини зудлик билан тўлаб бериш чораларини кўриш ҳақида туман ХТБга тақдимнома киритилиши таъминланди.