Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

“Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси давом этмоқда


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг жорий йил 24 майдаги 172-ум-сон буйруғига асосан 2021 йилнинг июнь – декабрь ойларида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муносабатларда фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши аҳволини ўрганиш юзасидан “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси эълон қилинди.

Акция доирасида туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан фермерларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш масалалари, банклар томонидан субсидия ва кредит ажратиш тартиблари, етиштирилган махсулотларни сотиш бўйича шартномалар асосида пул маблағларини муддатларда олиш тартиблари ва бошқа масалалар юзасидан бир қатор тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Хусусан, жорий йилнинг 16 июль куни Касби туман адлия бўлими томонидан тумандаги фермер хўжаликлари фермерлари ўртасида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси эълон қилинганлиги ва акциянинг асосий мақсад ва вазифалари ҳақида тушунтиришлар берилиб, тайёрланган кўргазмали тарғибот материаллари (буклет ва флайерлар) тарқатилди.

Шунингдек, уларни қизиқтираётган масалалар бўйича тегишли маълумот ва тавсиялар берилди.