Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.


Юртимизда ҳалқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш, аввало инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратишдан иборат. Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш борасида асос солган янги тизим — ижтимоий адолатни таъминлаш борасида ўзбекона ҳаёт фалсафаси ва миллий давлатчилик мактабига хос барҳаёт анъаналарнинг янги тараққиёт босқичи бўлиши билан бирга, мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш йўлидаги стратегик мақсадларга эришишнинг қудратли воситасига айланмоқда.

Касби туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 16 июль куни тумандаги Қорақўнғирот маҳалласида айёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда 15 нафардан ортиқ фуқаролар ва тадбиркорлар иштирок этиб, иштирок этган фуқаролар ва тадбиркорларнинг 14 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 1 нафар фуқаронинг мурожаати бўлим иш юритувига қабул қилинди.