Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

“ZOOM” платформасидан нотариуслар билан учрашув бўлиб ўтди.


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 17 июндаги хатига асосан жорий йилнинг 16 июль куни вилоятда фаолият юритаётган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар иштирокида семенар бўлиб ўтди.

Ушбу семенарда нотариуслар томонидан 2020 йил давомида уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини олди-сотди шартномаларини расмийлаштиришда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 488-моддаси талабига риоя этилиши ҳолатини ўрганиш якуни бўйича умумлаштириш маълумотномаси барча нотариуслар иштирокида муҳокама қилинди.

Шунингдек, нотариуслар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган “Кучмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Низом талабига қатъий риоя қилиниши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шаритлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6191-сон Фармони бўйича тушунтиришлар берилди.