Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги оширилмоқда


Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида сайловчилар ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш мақсадида Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи ходимлари иштирокида “Сайлов – 2021: ўз келажагинг учун овоз бер” шиори остида учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги ҳамда Ўзбекистон Репсубликаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги ПФ–6247-сон, 2021 йил 6 июлдаги ПФ–6257-сон ҳамда ПҚ–5177-сон қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилиб, инфографик тарқатма материаллар тарқатилди.

Учрашув якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилиб, улар билан ўзаро фикр алмашилди.