Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Соҳаларда меҳнат қонунчилигига риоя этилиши таъминланмоқда


Юртимизда инсон ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар қаторидан адлия органлари томонидан ҳам таълим тизимида бир қанча ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан туман Халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларида ходимларнинг таътил пуллари тўланиши аҳволи таҳлил қилинганда, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 148-моддасига асосида (меҳнат таътили учун ҳақ тўлаш) ишчи ходимларга тўланиши лозим бўлган жами 807.377.100 сўмдан 507.377.100 сўм миқдорида пуллар тўлаб берилмаганлиги аниқланди ҳамда таътил пулларини зудлик билан тўлаб бериш чораларини кўриш ҳақида туман ХТБ мудири номига тақдимнома киритилиши таъминланди.