Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Президент сайловининг ўтказилиш тартиби тушунтирилмоқда...


Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида сайловчилар ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш мақсадида Қарши туман адлия бўлими томонидан тумандаги "Ертепа" МФЙда “Сайлов – 2021: ўз келажагинг учун овоз бер” шиори остида учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилигига охирги киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, Президент сайловининг ўзига хос хусусиятлари тушунтирилиб, иштирокчиларга сайлов қонунчилигига оид инфографик тарқатма материаллар тарқатилди.

Учрашув якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилиб, улар билан ўзаро фикр алмашилди.