Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Фуқароларнинг ҳуқуқлари адлия ҳимоясида


Юртимизда инсон ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар қаторидан адлия органлари томонидан ҳам бир қанча ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, Миришкор туман адлия бўлими томонидан туман Халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларида ходимларнинг таътил пуллари тўланиши аҳволи таҳлил қилинганда, 3-умумтаълим мактабининг 40 нафар ўқитувчиларига 52.200.000 сўм, 4-умумтаълим мактабининг 24 нафар ўқитувчиларига 43.500.000 сўм, 14-умумтаълим мактабининг 23 нафар ўқитувчиларига 56.550.000 сўм, 29-умумтаълим мактабининг 14 нафар ўқитувчиларига 30.450.000 сўм ва 39-умумтаълим мактабининг 14 нафар ўқитувчиларига 26.100.000 сўм, жами 208.800.000 сўм таътил пуллари тўлаб берилмаганлиги аниқланди ҳамда таътил пулларини зудлик билан тўлаб бериш чораларини кўриш ҳақида туман ХТБ мудири номига тақдимнома киритилди.