Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Фермерлар билан учрашувлар давом этмоқда


Миришкор туман адлия бўлими томонидан “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида туманнинг олис Тошкент хўжалиги ҳудудида фермерлардан келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили асосида “LITAI TEXTILE OVERSEAS” МЧЖ кластери биносида, кластер масъуллари ва фермер хўжаликлари раислари иштирокида, шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар ҳамда фермерларнинг муаммолари юзасидан сайёр учрашувлар ўтказилди.

Учрашувда, фермерларга қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларда фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши аҳволини ўрганиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш орқали соҳани тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш, “Фермерлар қишлоқ хўжалиги ривожининг драйвери” сифатида уларнинг иқтисодиёт ва жамиятдаги мавқеини ошириш мақсадида жорий йилнинг июнь-декабрь ойларида “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида соҳадаги муаммо ва камчиликлар ўрганилиши маълум қилинди.

Шу билан бирга, фермерларга 1008–ишонч телефони, @fermermadadbot махсус телеграм-бот орқали ҳамда сайёр ва уйма-уй қабул жараёнида мавжуд муаммоларини маълум қилишлари тушунтирилди.

Акция якунида соҳага оид слайдлар, видеороликлар намойиш этилиб, инфографика ва флайерлар тарқатилиб, берилган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.