Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Сайлов билан келажак сари


Марказий сайлов комиссияси қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича ўтказиладиган тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастур доирасида Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлими томонидан шаҳар 2-сон оилавий поликлиникаси ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг мазмун-моҳиятини мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар, тенг сайлов ҳуқуқига эгалиги, мамлакатимизнинг барқарор тараққиёти ҳамда халқимиз турмуш фаровонлигини, ёрқин келажагини кафолатлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга сиёсий жараённи юксак даражада ташкил этиш мақсади сари қўйилган навбатдаги муҳим қадам эканлиги тушунтирилди.