Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

“Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси бўйича сайёр тадбир ўтказилди.


Қамаши туман адлия бўлими томонидан тумандаги “Қамай” МФЙда “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида сайёр тадбир ўтказилди. Йиғилганларга, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларда фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши аҳволи ўрганилиши, ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш орқали соҳани тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрланиши, “Фермерлар қишлоқ хўжалиги ривожининг драйвери” сифатида уларнинг иқтисодиёт ва жамиятдаги мавқеини ошириш мақсадида жорий йилнинг июнь-декабрь ойларида “Фермерга мадад” ҳуқуқий акциясини ўтказиш бўйича адлия вазирининг буйруғи қабул қилинганлиги маълум қилинди.

Шу билан бирга, фермерларга 1008–ишонч телефони, @fermermadadbot махсус телеграм-бот орқали ҳамда сайёр ва уйма-уй қабул жараёнида мавжуд муаммоларини маълум қилишлари тушунтирилди.

Акция якунида соҳага оид слайдлар, видеороликлар намойиш этилиб, инфографика ва флайерлар тарқатилиб, берилган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.