Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

"Фермерга мадад" акцияси доирасида учрашувлар ўтказилмоқда


Адлия вазирининг ташаббуси билан фермерларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида Қамаши туман адлия бўлими ходимлари томонидан “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида фермерларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга мўлжалланган тарғибот материалларидан фойдаланган ҳолда жойлардаги фермер хўжаликларининг муаммолари ва таклифларини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Учрашув давомида адлия бўлими бошлиғи томонидан фермерларга соҳа фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқлари тушунтирилиб, адлия органлари фермерга мададкор эканлиги таъкидланди.
Кун давомида ўтказилган учрашувлар натижасида фермерларнинг соҳага оид муаммо ва таклифлари тингланиб, акция доирасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.