Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Самарали тарғибот саводхонлик калити


Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан аҳолини хабардор қилиш, мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, 2021 йил 1-ярим йиллиги давомида бўлим томонидан 60 дан ортиқ оғзаки, 200 дан ортиқ оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот тадбирлари ташкиллаштирилган.

Бўлим томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишда ижтимоий тармоқлардан самарали тарзда фойдаланилмоқда.

Вилоят адлия бошқармасининг qashqadaryo.adliya.uz расмий веб-сайти, Qashqadaryo.adliya.uz ва “Маҳалла+Адлия” телеграм ижтимоий тармоғидаги канал, “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифаси ҳамда Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг "Yutube" даги канали орқали ҳар куни янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни ва аҳамияти юзасидан аннотация, ролик ва инфографикалар, аҳолини қизиқтирадиган масалалар юзасидан савол-жавоблар ёритилди.

Вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан амалга оширилган ижобий ишлар, қаноатлантирилган мурожаатлар, олиб борилган тарғибот тадбирлари юзасидан бўлим томонидан 100 дан ортиқ маълумотлар тайёрланиб, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилди.

Бу аҳолининг адлия органлари фаолиятидан хабардорлик даражасини ошириши билан бир қаторда, адлия органларига нисбатан бўлган ҳурмат ва ишончни ошишида ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Бундан ташқари аҳолининг ҳуқуқий онги, ҳуқуқий билимларини ва маданиятини ошириш мақсади адлия сайли, викториналар, акция, флешмоб ва бошқа тадбирлар ташкил этилди.

Ҳусусан, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси, вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва суд идоралари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Қашқадарё вилоятида аҳолининг ҳуқуқий онгини, ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган “Адлия сайли” номли ҳуқуқий тарғибот ва маърифат тадбирини ўтказиш режасига мувофиқ вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йил 30 март куни аҳоли ўртасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган “Адлия сайллари” шиори остида тадбир ўтказилди.

Ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш, аҳолига ахборотларни, шу жумладан, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун хужжатлари ва Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг мазмун ва моҳиятини аҳолига етказиш ҳисобланади.

Шунингдек, мазкур тадбирда фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида малакали нотариуслар, адвокатлар, “Мадад” ННТ ташкилоти, давлат хизматлари маркази, бандлик бош бошқармаси, солиқ, банклар, ФҲДЁ, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ходимлари иштирок этишди.

Тадбир давомида аҳолига муаммоли, ўз ечимини топмаётган масалалар юзасидан юқоридаги ташкилотлар томонидан жами 200 дан ортиқ фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Аҳолига моддий ёрдам ва ижтимоий нафақалар олиш, кредит олиш, электр энергияси таъминотидаги узулишлар, табиий газ ва ичимлик суви таъминотидаги муаммолар, алимент ундириш, ногиронларга берилган имтиёзлар, ногиронликни белгилаш ва бошқа масалалар юзасидан тушунтиришлар берилиб, ушбу йўналишдаги масалалар бўйича тайёрланган флаер, буклет ҳамда инфографикалар тарқатилди.

Бундан ташқари, аҳолиниг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида тест ва викториналар ҳамда савол-жавоблар ташкил этилиб, ғолиблар ва фаол иштирок этган иштирокчиларга эсталик совғалари топширилди.

Тадбирга 15 дан ортиқ давлат органлари ва ташкилотлари жалб этилди. Тадбирда адлия бошқармаси, давлат хизматлари маркази, бандлик органлари, пенсия жамғармаси, Ёшлар иттифоқи, Ёшлар ишлари агентлиги, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази, соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят Темурбеклар мактаби ва юридик техникуми, хусусий нотариуслар, адвокатлар, “Мадад” ННТ ҳуқуқий маслаҳат бюроси, ННТ шаклидаги татар-бошқирд, туркман ва тожик миллий маданий марказлари, халқ ҳунармадчилик марказлари иштирок этди.

Мутасаддилар томонидан аҳолининг уй-жой, ижтимоий нафақалар, кредит ва микроқарз олиш тартиби, ер участкаси олиш ногиронларга берилган имтиёзлар, ногиронликни белгилаш ва тиббий-ижтимоий меҳнат экспертизаси, иш билан таъминлаш, ҳақи ундириш ва бошқа меҳнат муносабатлар, уй-жой, шунингдек ихтисослаштирилган уйлар (ётоқхона, интернат, болалар уйлари ва бошқа маҳсус уйлар) билан таъминлаш, ер майдони ажратмаслик ёки асоссиз олиб қўйиш, ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, аҳоли уй-жойларини таъмирлаш масалалари бўйича саволларига батафсил тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, 200 дан ортиқ аҳоли вакиллари томонидан конституция ва қонунларни билиш юзасидан адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган тестлар ечилиб, ғолиб иштирокчилар бошқарманинг эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

300 га яқин фуқароларга бугунги кунда долзарб бўлган ҳуқуқий ахборот материаллари, яъни флаер, буклет ва ҳуқуқий қўлланмалар тарқатилди.

Шу билан бирга, Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан
2021 йилнинг I-ярим йиллиги давомида фуқароларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан акция ўтказиш бўйича тақсимот режаси ишлаб чиқилган.

Шунга кўра, вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқароларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан турли хил мавзуларда акциялар ташкил этилмоқда.

Акциядан кўзланган мақсад - жойларда фуқароларнинг мунтазам равишда учраётган ва қийнаб келаётган муаммоларини ҳал этиш ва ҳуқуқий жиҳатдан тушунтириш бериш ҳамда фуқароларни адлия органига бўлган ишонч ва ҳурматини ошириш орқали адлия органларининг нуфузини янада оширишга эришишдан иборат.

Хусусан, жорий йилнинг январь - февраль ойларида адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан фуқароларга фуқаролик ҳолати (туғилганлик, никоҳ, никоҳдан ажралганлик ёки ўлим) далолатнома ёзувларини расмийлаштиришда, шахсни тасдиқловчи ҳужжатни сайёр тартибда олишда ҳамда кўчар ва кўчмас мулкка нисбатан нотариал ҳаракатни (мерос) сайёр тартибда расмийлаштириш юзасидан ҳуқуқий маслаҳат ва амалий кўмак берилди.

Унга кўра, адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жами 475 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, уларнинг 218 таси қаноатлантирилди, 242 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 15 та мурожаат тегишлилиги бўйича ваколатли органларга кўриб чиқиш учун юборилди.

Шундан, фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини расмийлаштириш юзасидан 192 та ҳолатда амалий ёрдам, шахсни тасдиқловчи ҳужжатни сайёр тартибда олишда 5 та ҳолатда амалий ёрдам ҳамда 32 та ҳолатда ҳуқуқий тушунтириш, кўчар ва кўчмас мулкка нисбатан нотариал ҳаракатни (мерос) сайёр тартибда расмийлаштириш юзасидан 31 та ҳолатда амалий кўмак ҳамда 55 та ҳолатда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, мазкур режага асосан жорий йилнинг март - апрель ойларида тегишли ташкилот ва идораларда ходимларнинг ойлик иш ҳақини ўз вақтида ва тўлиқ берилмаётганлиги, иш ҳақидан ноқонуний ушлаб қолинаётганлиги ёки нотўғри ҳисобланаётганлиги, шунингдек бошқа меҳнат муносабатлари бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш юзасидан акция ўтказилди.

Акция давомида адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жами 418 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, уларнинг 249 таси қаноатлантирилди, 105 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 9 таси тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун ваколатлари органларга юборилди, қолган 55 та мурожаатлар юзасидан ўрганишлар ўтказилди.

Аҳоли ва ёшларнинг ҳуқуқий билимларини синаш мақсадида бўлимнинг ташаббуси билан Қарши ҳарбий прокуратураси ҳамда “Юрт таровати” газетаси таҳририяти ҳамкорлигида “ВАТАН – УЛУҒ, БУРЧ – МУҚАДДАС” номли онлайн мақолалар танлови ўтказилди.

Мазкур танловда, мақолалар бошқа манбалардан кўчирилмаганлиги, стилистик, грамматик ва имловий хатолардан ҳолилиги ва мақола мавзусининг мазмун – моҳияти тўлақонли равишда очиб берилганлигига кўра баҳоланди.

Шунингдек, танлов ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланиб, фаол иштирок этган иштирокчилар ҳам бошқарма ва ҳамкор ташкилотлар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Ўзбекистон Республикаси Конститутциясини ўрганишни ташкил этиш мақсадида фуқаролар ўртасида “Энг яхши ролик”, “Энг яхши инфографика” ва “Энг яхши слайд” номинациялари бўйича онлайн танлов ўтказилди.

Танлов ғолибларини аниқлашда, конститутциянинг мазмун ва моҳиятини кенгроқ ва соддароқ тарзда очиб берилганлиги, инновацион воситалардан фойдаланилганлиги ҳамда мавзуга чуқур ёндашилганлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, танловда иштирок этганлар орасидан ҳар бир номинация бўйича алоҳида ғолиблар аниқланиб, бошқарманинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Ватан тақдири – менинг тақдиримда” мавзусида семинар тренинглар ўтказиш тўғрисида қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида бўлим томонидан жорий йил 4 июнь куни вилоят адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси, вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ва Қарши Мухандислик Иқтисодиёт институти ҳамда Қарши шаҳридаги 15-умумтаълим мактаби масъул ходимлари иштирокида “Ватан тақдири – менинг тақдиримда” мавзусида семинар тренинг ташкил этилди.

Семинар тренингда асосан умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари, юридик техникум ва олий таълим муассасалари талабалари, шунингдек “Ёшлар дафтари”га киритилган уюшмаган ёшлар қамраб олинди.

Тадбир давомида соҳа вакиллари томонидан бош қомусимиз Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси, сайлов қонунчилиги, бугунги кунда ёшларнинг муаммолари ва уларга ечим топиш асослари ва бошқалар ҳақида маълумотлар берилди.

Жорий йилнинг 14 июнь куни бўлим масъул ходимлари ҳамда "Yurt tarovati" газетаси билан ҳамкорликда 27-июнь "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" муносабати билан "Ёш мухбирлар" Нодавлат таълим муассасаси Қашқадарё филиалида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 14—17 июнь кунлари онлайн танлов ташкил этилди.

Танлов “Энг яхши ҳуқуқий ролик” ва “Ватан тақдири — менинг тақдиримда” номли мақола номинациялари бўйича ўтказилди.

Мазкур танловда барча учун қизиқ бўлган қонун ҳужжатининг мазмуни ва аҳамияти кенгроқ ва соддароқ тарзда очиб берилганлиги, инновацион воситалардан фойдаланилганлиги ва мавзуга чуқур ёндошилганлигига эътибор қаратилиб, ўқувчилар томонидан ёзилган мақола ва роликлар баҳоланиб, ғолиблар аниқланди.

“Ёш мухбирлар” Нодавлат таълим муассасаси Қашқадарё филиалида таҳсил олаётган ўқувчилар З.Ахмедова 1-даражали диплоп, Д.Гулиева II-даражали диплом, Р.Жабборова III-даражали диплом билан тақдирландилар.

Шунингдек, тадбирда фаол иштирок этган ўқувчилар А.Мелимуродова, М.Уроқова, З.Жумаева, Э.Аббосова, Г.Сайфуллаева, Н.Худойназароваларга бошқарма томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари берилди.

"Yurt tarovati" газетасида ва ижтимоий тармоғи орқали ғолибларнинг мақолалари чоп этилди.


Мазкур йўналишдаги тадбирлар давом эттирилмоқда ҳамда алоҳида назоратга олинган.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.