Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

“Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси дорасида амалга оширилаётган ишлар


Адлия вазирининг ташаббуси билан фермерларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида ўтказилаётган “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси дорасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Нишон туман адлия бўлими томонидан тумандаги узимчилик фермер хўжалиги фермерлари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида адлия бўлими бошлиғи томонидан фермерларга соҳа фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқлари тушунтирилиб, адлия органлари фермерга мададкор эканлиги таъкидланди.

Кун давомида ўтказилган учрашувлар натижасида фермерларнинг соҳага оид муаммо ва таклифлари тингланиб, акция доирасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.