Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Косон туман адлия бўлимининг 2021 йилнинг 6 ойи сарҳисоби


Косон туман адлия бўлими томонидан 2021 йилнинг 6 ойи давомида муайян ишлар амалга оширилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Бўлим томонидан 2021 йилнинг 6 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 224 та мурожаатларнинг 189 таси ҳал этилиб, шундан 129 таси қаноатлантирилган, 60 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, шундан 6 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда ҳал этиш учун тааллуқлиги бўйича юборилган, ҳисобот даврида 13 та қолдиқ мурожаатлар мавжуд.

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 12 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан 7 тасига розилик визаси қўйилган.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 5 та тақдимнома киритилиб, 11 та ҳоким қарорлари бекор қилинган.

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича

Бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 7 та ўрганиш ва 32 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 83 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва ушбу ўрганишлар натижасида 3 285 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 48 та тақдимнома, 38 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 202 та огоҳнома киритилди.

Натижада 13 нафар шахс интизомий ва 914 млн. 616 минг сўмдан ортиқ пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилган. Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 38 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари, бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга 14 та даъво аризалари киритилган бўлиб, суд томонидан қаноатлантирилган.

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бўлим томонидан жами 689 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 247 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 388 таси оғзаки, 54 та ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.