Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Қарши туман адлия бўлимининг 2021 йилнинг 6 ойи сарҳисоби


Қарши туман адлия бўлими томонидан 2021 йилнинг 6 ойи давомида муайян ишлар амалга оширилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Бўлим томонидан 2020 йилнинг 6 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 255 та мурожаатларнинг 246 таси ҳал этилиб, шундан 192 таси ёки 78,04 фоизи қаноатлантирилган, 45 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, кўрмасдан қолдирилган ҳамда ҳал этиш учун тааллуқлиги бўйича юборилган мурожааьлар мавжуд эмас, ҳисобот даврида 9 та қолдиқ мурожаатлар мавжуд.

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 3 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан 3 тасига розилик визаси қўйилган.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 8 та тақдимнома киритилиб, 4 та ҳоким қарорлари бекор қилинган.

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича

Бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 7 та ўрганиш ва
41 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 56 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва ушбу ўрганишлар натижасида 3 789 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 43 та тақдимнома, 39 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 270 та огоҳнома киритилди.

Натижада 73 нафар шахс интизомий ва 248 млн. 033 минг сўмдан ортиқ пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилган. Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 39 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари, бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга 61 та даъво аризалари киритилган бўлиб, суд томонидан қаноатлантирилган.

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бўлим томонидан жами 944 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 702 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 141 таси оғзаки, 101 та ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.