Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Шахрисабз шаҳар адлия бўлимининг 2021 йилнинг 6 ойи сарҳисоби


Шахрисабз шаҳар адлия бўлими томонидан 2021 йилнинг 6 ойи давомида муайян ишлар амалга оширилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Бўлим томонидан 2021 йилнинг 6 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 174 та мурожаатларнинг 173 таси ҳал этилиб, шундан 129 таси ёки 71,00 фоизи қаноатлантирилган, 41 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 2 таси тегишлилигига кўра бошқа идораларга юборилган, кўрмасдан қолдирилган мурожааьлар мавжуд эмас, ҳисобот даврида 1 та қолдиқ мурожаатлар мавжуд.

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 2 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан 2 тасига розилик визаси қўйилган.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 2 та тақдимнома киритилган, бекор қилинган қарорлар мавжуд эмас.

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича

Бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 7 та ўрганиш ва 44 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 71 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва ушбу ўрганишлар натижасида 5085 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 35 та тақдимнома, 35 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф (шундан 9 таси тўғридан-тўғри расмийлаштирилган баённомалар) ҳамда 210 та огоҳнома киритилди.

Натижада 12 нафар шахс интизомий ва 187 млн. 918 минг 203 сўмдан ортиқ пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилган. Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 33 нафар (2 нафари суд томонидан огоҳлантирилган) шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари, бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга 48 та даъво аризалари киритилган бўлиб, суд томонидан қаноатлантирилган.

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бўлим томонидан жами 514 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 337 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 152 таси оғзаки, 25 та ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.