Янгиликлар
Миришкор туман адлия бўлимининг 2021 йилнинг 6 ойи сарҳисоби
Миришкор туман адлия бўлими томонидан 2021 йилнинг 6 ойи давомида муайян ишлар амалга оширилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича
Бўлим томонидан 2021 йилнинг 6 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 172 та мурожаатларнинг 168 таси ҳал этилиб, шундан 111 таси ёки 64,5 фоизи қаноатлантирилган, 46 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 1 таси тегишлигига кўра юборилган, бўлиб, кўрмасдан қолдирилган мурожаатлар мавжуд эмас, ҳисобот даврида 4 та қолдиқ мурожаатлар мавжуд.
Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 5 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан 5 тасига розилик визаси қўйилган.
Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 7 та тақдимнома киритилиб, 2 та ҳоким қарорлари бекор қилинган.
Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича
Бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 8 та ўрганиш ва 33 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 108 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва ушбу ўрганишлар натижасида 2 780 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 54 та тақдимнома, 22 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 301 та огоҳнома киритилди.
Натижада 17 нафар шахс интизомий ва 136 млн. 268 минг сўмдан ортиқ пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилган. Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 22 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.
Бундан ташқари, бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга 22 та даъво аризалари киритилган бўлиб, суд томонидан қаноатлантирилган.
Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бўлим томонидан жами 772 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 580 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 153 таси оғзаки, 39 та ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.