Янгиликлар
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқилиши юзасидан У М У М Л А Ш Т И Р И Ш
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган
мурожаатларни кўриб чиқилиши юзасидан
У М У М Л А Ш Т И Р И Ш
Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 35-моддасига кўра, Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси (кейинги ўринларида “бошқарма” деб юритилади) ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари (кейинги ўринларида “адлия бўлимлари” деб юритилади) томонидан 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш юзасидан умумлаштириш ўтказилди.
Умумлаштириш жараёнида қуйидагилар аниқланди.
Бошқарма ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари томонидан жами 4 162 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 1 143 таси ёзма, 3 таси электрон, 2 603 таси оғзаки, 2 таси веб-сайт орқали, 411 таси виртуал қабулхона орқали келиб тушган, шундан жами келиб тушган мурожаатларнинг 293 таси “Ишонч телефони” орқали ҳисобланади.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирилганида мурожаатлар 1 837 тага (2 325 та) ёки 79 фоизга кўпайган бўлиб, кўпайганлигининг асосий сабаби сифатида аҳоли томонидан адлия органларига бўлган ишонч ортаётганлигини кўрсатишимиз мумкин.
Келиб тушган жами 4 162 та мурожаатларнинг 1 213 таси бошқармага, 2 949 таси туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳиссасига тўғри келади.
Бошқарма фаолияти бўйича:
Бошқармага келиб тушган 1 213 та (31 та мурожаат ўтган йилдан қолдиқ бўлиб ўтган, 293 таси ишонч телефони орқали) мурожаатларнинг 348 таси Адлия вазирлигидан келиб тушган бўлиб, 976 таси бошқарма аппаратида кўриб чиқилган, 207 таси тегишли идоралар ва ҳокимиятларга юборилган, 7 таси кўрмасдан қолдирилган, 54 таси кўриб чиқилмоқда.
Бошқармага келиб тушган мурожаатларни ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 339 тага (874 та) ёки 38.8 фоизга кўпайганлигини кўришимиз мумкин.
Келиб тушган жами мурожаатларининг 755 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 205 таси ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид, 165 таси нотариат ва адвокатурага оид, 36 таси нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид, 13 таси юридик хизматлар фаолиятига оид, 37 таси кадрлар соҳасига оид ҳамда 2 таси бошқа йўналишлар бўйича ҳисобланади.
Бошқармага 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида келиб тушган мурожаатларнинг 726 таси шикоят ва 487 таси ариза шаклидаги мурожаатлар ҳисобланади.
Бошқармага ҳисобот даврида келиб тушган шикоятларнинг ҳусусияти бўйича кўриб чиқилганда, энг кўп мурожаатлар 136 таси ижтимоий ҳимояга доир қонунлар юзасидан, 109 таси меҳнат низолари юзасидан, 101 таси нотариатга доир қонун ҳужжатлари юзасидан, 59 таси ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан, 35 таси уй-жойга доир қонунлар юзасидан, 19 таси нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар фаолиятига оид, 16 таси банк фаолиятига доир қонун ҳужжатлари юзасидан, 13 таси солиқ соҳаси оид ҳамда 153 таси бошқа масалалар юзасидан келиб тушган.
Ҳисобот даврида келиб тушган 1 213 та мурожаатларнинг 976 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 234 таси ёки 19,3 фоизи (ҳал этилган мурожаатга нисбатан 24 фоизи) қаноатлантирилган, 742 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган (мурожаатларни ҳал этишда 47 таси жойига чиқиб ўрганилган бўлса, 96 таси бўйича мутахассис жалб этилган), 207 та мурожаат ҳал этиш учун тааллуқлиги бўйича юборилган, 7 таси кўрилмасдан қолдирилган (ёки аноним), 54 таси иш юритувда қолдиқ бўлганлиги сабабли кўриб чиқилмоқда (ўтган йилдан 31 та мурожаат қолдиқ бўлиб ўтган).
Қаноатлантирилган мурожаатлар бўйича 12 та 359.7 млн. сўмлик даъво аризаси, 20 та тақдимнома, 3 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклиф киритилган бўлиб, натижасига кўра 5 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, 1 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган, 3 та ҳужжат бекор қилинган, таъсир чоралари натижасида 417.9 млн. сўмдан ортиқ маблағ ундирилиши белгиланган.
Мисол учун, фуқаро М. Арабованинг чет элга чиқиб кетганлиги сабабли ёшга доир пенсияси тўланмасдан қолганлиги тўғрисидаги мурожаати ўрганилиб, натижада фуқарога 2020 йил март ойидан буён ёшга доир пенсияси тўлаб берилмаганлиги аниқланди.
Мурожаат юзасидан жорий йилнинг 1 июнь куни Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармасига фуқаро М. Арабованинг тўланмай қолган пенсия пулларини тўлаб бериш юзасидан тақдимнома киритилиб, натижада жорий йилнинг 2 июнь куни 2020 йил март ойидан 2021 йил май ойига қадар, жами 11 019 618 сўм миқдоридаги пенсия пуллари пластик картасига юклаб берилди.
Фуқаро А.Махманазаровга 63 987 900 сўм, фуқаро А.Удаевга 189 272 200 сўм ва фуқаро А.Останаевга 41 608 235 сўм савдо дўконлари бузилганлиги учун компенсация пулларини ундириб беришни сўраб қилган мурожаатлари бўйича ФИБ Косон туманлараро судига даъво аризалари киритилиб, киритилган даъво аризалари қаноатлантирилди.
Фуқаро М.Муқумованинг мурожаатига асосан Қашқадарё вилоят “Тоза ҳудуд” ДУКдан ойлик иш ҳақларини ундириб бериш тўғрисида ФИБ Қарши туманлараро судига ариза киритилиб, суднинг буйруғига мувофиқ М.Муқумова фойдасига 5 656 148 сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилди.
Бундан ташқари, бошқарма раҳбарияти томонидан ҳисобот даврида шахсий қабуллар натижасида 32 та ҳамда сайёр қабуллар ташкил этилишида 50 та, жами 82 та мурожаатлар қабул қилинган.
Бошқарма раҳбарияти томонидан 13 та мурожаат бевосита бошқарма маъмурий бинода шахсий қабул қилинган, 50 таси сайёр қабулда, 19 таси Халқ қабулхоналарида қабул қилинган мурожаатлар ҳисобланади.
Шахсий ва сайёр қабулдаги мурожаатларнинг 74 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид ва 8 таси нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид ҳисобланади.
Қабул қилинган мурожаатларнинг 43 таси қаноатлантирилган, 35 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 2 таси тегишлигига кўра юборилган, 2 таси иш юритувда қолдиқ бўлиб турибди.
Шунингдек, келиб тушган мурожаатларнинг 411 таси виртуал қабулхона орқали юборилган бўлиб, 129 таси қаноатлантирилди, 263 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 19 таси ўрганиш жараёнида бўлиб турибди.
Бошқарма томонидан 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқилган бўлиб, муддат бузилиши ҳолатига йўл қўйилмади.
Туман (шаҳар) адлия бўлимлари фаолияти бўйича:
Бошқарма тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида келиб тушган мурожаатларни таҳлил қиладиган бўлсак, жами 2 949 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 1 102 таси шикоят, қолган 1 847 таси ариза шаклида ҳисобланади.
Адлия бўлимларига келиб тушган мурожаатларни ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 1 498 тага (1 451 та) ёки 103.2 фоизга кўпайганлигини кўришимиз мумкин.
Келиб тушган 2 949 та (ўтган йилдан 37 та мурожаат қолдиқ бўлиб ўтган) мурожаатларнинг 2 783 таси ҳал этилган бўлиб, ҳал этилган мурожаатларнинг 2 037 таси қаноатлантирилган ёки 69,1 фоизи (ҳал этилган мурожаатга нисбатан 73.2 фоизи) қаноатлантирилган, 746 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 9 таси кўрмасдан қолдирилган, 97 таси тегишлигига кўра бошқа ташкилотларга юборилган, 97 таси қолдиқ бўлиб қолган.
Мурожаатларни натижаси бўйича улушларга (фоиз кўринишида) бўлганда қуйидагича кўринади:
Мурожаатларни туман (шаҳар) адлия бўлимлари кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, энг кўп мурожаатлар Китоб туманига 291 та, Қарши туманига 255 та, Шаҳрисабз туманига 243 та, Чироқчи туманига 228 та, Косон туманига 224 та келиб тушган бўлса, нисбатан камроқ Касби ва Шаҳрисабз шаҳрига 174 тадан, Миришкор туманига 172 та, Қарши шаҳрига 155 та, Нишон туманига 145 та, Муборак туманига 131 та ариза-шикоятлар келиб тушган.
Қаноатлантирилган мурожаатлар бўйича 58 та тақдимнома, 300 та 1 млрд. 704 млн. 698 минг сўмлик даъво аризаси, 8 та маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича таклиф киритилган бўлиб, натижасига кўра 5 нафар шахсга нисбатан интизомий ва 2 нафар шахсга маъмурий жазо чоралари қўлланилган, 3 та ҳужжат бекор қилинган, таъсир чоралари натижасида 1 млрд. 504 млн. 224 минг сўм ундирилиши белгиланган.
Адлия бўлимлари томонидан 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида бошқарма масъул ходимлари билан биргаликда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилган. Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 1 132 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилган.
Туман (шаҳар) адлия бўлимларига ҳисобот даврида келиб тушган шикоятларнинг ҳусусият бўйича кўриб чиқилганда, энг кўп мурожаатлар 611 таси меҳнат низолари юзасидан, 168 таси ижтимоий ҳимояга доир қонунлар юзасидан, 45 таси ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан, 34 таси таълимга доир, 25 таси банк фаолиятига оид, 12 таси коммунал тўловлар юзасидан, 182 таси бошқа масалалар юзасидан келиб тушган.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, бошқарма томонидан 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш юзасидан ўтказилган умумлаштириш натижаларига кўра қуйидаги хулоса келинди:
1. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари мурожаатларни кўриб чиқишда жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоли масалаларини ҳал қилиб, ҳуқуқий томонлама кўмак бериш;
2. Мурожаатларни кўриб чиқишда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига ва муддатларига қатъий риоя этиш ҳамда мурожаат натижаси бўйича киритилган таъсир чоралари ва ижросини “av.ijro.uz” дастурига мунтазам киритиб бориш;
3. Туман (шаҳар) Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда ишни ташкил этиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўпайтириш чораларини кўриш ва келиб тушган мурожаатларни ижобий ҳал қилиш;
4. Мурожаатларни қабул қилиш, расмийлаштириш, узоқ ҳудудлардаги аҳолининг муаммоли масалаларини кўтариш ва ечимини топиш, қаноатлантириш даражасини ошириш, тегишлигига кўра мурожаатларни камроқ юбориб, уларни имкон қадар кўриб чиқиш, мурожаат натижасида аниқланган ҳолатлар бўйича таъсир чораларини қўллаш лозим бўлади.
Ташкилий-назорат ва
таҳлил ишлари бўлими