Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Ҳар бир мурожаат эътиборда


Миришкор тумани “Янги Миришкор” МФЙда яшовчи фуқаро Р.Х 2019 йил февраль ойида туман тиббиёт бирлашмасидан туғруқ таътилига кетиб, 2021 йил июнь ойида ишга қайтишни сўраб тиббиёт бирлашмасининг рахбарига мурожаат қилган.

Аммо фуқаро Р.Хнинг мурожаати асоссиз равишда рад этилганлиги учун фуқаро Р.Х Миришкор туман адлия бўлимига олдинги иш жойига қабул қилмаётганликларидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Ўрганиш давомида Р.Хнинг мурожаатида кўрсатилган ҳолатларда Меҳнат қонунчилиги нормалари бузилганлиги, хусусан Меҳнат кодексининг 234-моддасида кўрсатилган болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланиши шартлиги ҳолати бузилганлиги сабабли адлия бўлими томонидан Р.Хнинг манфаатини кўзлаб Миришкор туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи номига тақдимнома киритилган.

Тақдимнома натижасига кўра, Тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг 2021 йил 1 июль кунидаги 25-сонли буйруғи билан фуқаро Р.Х аввалги иш жойига тикланди.