Янгиликлар
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги адлия бўлимлари томонидан 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан М А Ъ Л У М О Т
Ҳисобот даврида Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги бўлимлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича
Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 4 161 та мурожаатнинг 3 759таси ҳал этилиб, шундан 2 271 таси ёки54,6 фоизи қаноатлантирилди, 1 488 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, шунингдек, бошқарманинг “Ишонч телефони”га келиб тушган 292 та мурожаатнинг 274 таси ҳал этилиб, шундан 64 таси ёки 23,4 фоизи қаноатлантирилди, 210 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 62 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолияти юзасидан ўрганиш ва мониторинглар ўтказилиб, натижаси бўйича жами 73 та тақдимнома киритилган.
Киритилган тақдимномалар натижасида жами 115 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари, шундан 11 таси норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари бекор қилиниб, қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.
Қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда амалиётда мавжуд муаммоли ҳолатларни бартараф этиш юзасидан 609 та таклифлар ишлаб чиқилди.
Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича
Бошқарма ва унинг тизимидаги адлия бўлимлари томонидан ҳисобот даврида жами 138 та ўрганиш ва 607 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганишлар давомида 1 930 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинди ва ушбу ўрганиш ва мониторинглар натижасида 54 515 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 1 135 та тақдимнома,594 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 4 096 та огоҳнома киритилди.
Натижада 676 нафар шахс интизомий (шундан20 нафари эгаллаб турган вазифасидан озод қилинди) ва 516 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, 257 та ноқонуний ҳужжатлар бекор қилинди ҳамда 1 та қарор ижроси тўхтатилди, шунингдек,7 млрд. 621 млн. сўмдан ортиқ пул маблағлағлари қонуний эгаларига қайтарилди.
Ҳисобот даврида судларга 5 млрд. 982 млн. сўмлик 545 та даъво аризалари киритилган бўлиб, ўтган йилдан қолдиқ бўлиб ўтган 27 та 629 млн. 969 минг сўмлик даъво аризаси натижасига кўра 4 млрд. 969 млн.сўмлик 471 та даъво аризалари қаноатлантирилди.
Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бошқарма ва унинг тизимидаги адлия бўлимлари томонидан жами 11 631 та, шундан 7 224 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 3 727 таси оғзаки, 680таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилди. Шунингдек, 1 336 таси уйма-уй бориб ўтказилган ҳуқуқий тарғиботлар бўлса, 3 664 таси манзилли ҳуқуқий тарғиботлар ҳисобланади.
Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўйича
Бошқарма томонидан 2021 йил 1 июль ҳолатига кўра жами 593 та нодавлат нотижорат ташкилотлари рўйхатдан ўтказилган бўлиб, шундан 364 таси давлат рўйхатига, 229 таси ҳисоб рўйхатига олинган нодавлат нотижорат ташкилотларидан иборат, шунингдек, 185 та диний ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, шундан 183 таси ислом динига мансуб бўлса, 2 таси ноисломий диний ташкилотлар ҳисобланади.
Адвокатура соҳаси бўйича
Бошқармадан жами 154 та адвокатлик тузилмалари рўйхатдан ўтган бўлиб, шундан 129 таси адвокатлик бюролари, 21 таси адвокатлик фирмалари, 4 таси адвокатлар ҳайъатларини ташкил этади.
Шунингдек, 2021 йил 1 июль ҳолатида жами 346 нафар адвокатга адвокатлик лицензияси берилган бўлиб, шундан 224 таси лицензия олиб ишлаётганлар, 5 таси лицензия олиб ишламаётганлар, 17 таси бошқа ҳудудда ишлаётганлар, 100 тасининг лицензияси амал қилиши тугатилган.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фаолияти бўйича
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан 2021 йилнинг 1-ярим йиллигидавомида жами 118 452 та нотариал ҳаракатлар амалга оширилган бўлиб, шунга кўра 31 млрд. 516 млн. сўмлик давлат божи, 1 млрд. 760 млн. сўмлик герб йиғими ҳамда 8 млрд. 785 млн. сўмлик пуллик хизмат тўловлари ундирилди.