Янгиликлар
Қарор қабул қилишда шаффофлик таъминланмоқда
Жорий йилнинг 8 июль куни Муборак туман адлия бўлими томонидан туман ҳокимлиги биносида корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари, туман ҳокимлиги марказий аппарати, девонхона ходимлари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига “E-qaror” электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 390-сон қарорининг мазмун-моҳияти туширилди.
Шунингдек, туман адлия бўлими ходимлари тадбир иштирокчиларига “E-qaror” электрон тизимидан фойдаланиш талаблари ҳақида ҳам тушунтириш берилди.
Тадбир якунида иштирокчилари мазкур тизим имкониятларини юқори баҳолаган ҳолда, мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.