Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

“Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси давом этмоқда


Адлия вазирининг ташаббуси билан жорий йилнинг июнь-декабрь ойларида ўтказилиши белгиланган “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида Миришкор туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 7 июль куни тумандаги фермерлар билан учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида бўлим масъул ходимлари томонидан фермерларга соҳа фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқлари тушунтирилиб, адлия органлари фермерга мададкор эканлиги таъкидланди.

Кун давомида ўтказилган учрашувлар натижасида фермерларнинг соҳага оид муаммо ва таклифлари тингланиб, акция доирасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.