Янгиликлар
Коррупцияга қарши кўрашиш барчамизнинг бурчимиз
Жорий йилнинг 7 июль куни Китоб туман адлия бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Ўзбекистон Республикасида коррупциянинг олдини олиш-давр талаби” мавзусида Китоб туман давлат хизматлари марказида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Китоб туман адлия бўлими, Божхона бошқармаси, туман ҳокимлиги, Китоб туман давлат хизматлари маркази, Кадастр агентлиги туман бўлими, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишди.
Адлия бўлими бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5729-сон Фармони мазмун-моҳияти ҳамда коррупция ҳолатлари аниқланган тақдирда жиноий жавобгарлик турлари ва бошқалар ҳақида маълумотлар берди.
Шунингдек, ҳамкор ташкилотлар томонидан коррупция ҳолатларини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар, амалга оширилаётган тарғибот тадбирлари ва бошқалар ҳақида сўз юритилди.