Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Коррупция тараққиёти кушандаси


Жамиятда шундай иллатлар борки, у маълум бир соҳага эмас, балки бутун жамият тараққиётига тўғаноқ бўлади. Давлатни ич-ичидан емирадиган ана шундай иллат – коррупция ва порахўрликдир. 

Тараққиётининг янги босқичига қадам қўяётган Ўзбекистон учун коррупциянинг ҳар қандай шаклдаги кўриниши ислоҳотлар шиддатини сусайтириши билан хавфли.

Шу боисдан ҳам давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ўз ваколатига киришиши билан Президент сифатида имзо чеккан энг биринчи ҳужжат “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни бўлди. 

Умуман олганда, сўнгги йилларда қилинган ишлар таҳлили аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилганини кўрсатиб турибди.

Ислоҳотларни амалга ошириш доирасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини, жамоат ва парламент назоратини таъминлаш механизмлари такомиллаштирилди, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари ислоҳ қилинди.

Мамалактимизда олиб борилаётган каррупцияга оид ислоҳотларга асосан жорий йилнинг 7 июль куни Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва вилоят адлия бошқармаси масъуллари томонидан вилоят пренатал маркази ҳамда Қарши шаҳар туғруқ комплекси ходимлари иштирокида коррупциянинг турлари, оқибатлари ва жавобгарлик чоралари ҳамда коррупцияга қарши муросасиз курашиш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди.

Тадбир давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига қонун доирасида тушунтиришлар берилиб, соҳа фаолиятига оид таклифлари ёзиб олинди.