Янгиликлар
НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАР БЎЛИМИ ТОМОНИДАН 2021ЙИЛНИНГ I ЯРИМ ЙИЛЛИГИ ДАВОМИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН МАЪЛУМОТ
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан 2021 йилнинг I ярим йиллиги давомида нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш соҳасида қатор ишлар амалга оширилди.
Ҳисобот давриякунига кўра нодавлат нотижорат ташкилотлар сони жами 593 та ташкил этиб, шундан 364 та давлат рўйхатидан ўтказилган, 229 таҳисобга қўйилган. Диний ташкилотлар сони 185 та, шундан 183 та исломий, 2 та ноисломий диний ташкилот ҳисобланади.
Бўлимгаушбу давр мобайнида903 та хат ва ҳужжатлар келиб тушган, шундан 76 та назоратга олинган, 827 та маълумот сифатида қабул қилинган.8 та хат ва ҳужжатлар Адлия вазирлигидан топшириқ хат сифатида келган. 74 та хат ва ҳужжатлар ўз вақтида ижро этилган, 2 таҳисобот даври якунида қолдиқда қолган.
Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими томонидан 3 та нодавлат нотижорат ташкилотлари давлат рўйхатидан ўтказилди. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг 22 та ҳудудий бўлинмалари қайта рўйхатдан ўтказилди.
Ҳисобот даври давомида бўлимга 36 та мурожаат келиб тушган (12 та ариза, 24 та шикоят), шундан 12 та қаноатлантирилган, 21 та ҳуқуқий тушунтириш берилган, 2 та мурожаат мазмунан кўриб чиқиш учун тааллуқлилиги бўйича юборилган, 1 таҳисобот даври охирида қолдиқ бўлиб ўтган.
Бўлим томонидан жами 192 та тақдимнома, 91 та огоҳнома, 30 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклиф, 1 та даъво ариза киритилган, натижада 29 та шахс маъмурий жавобгарликка, 189 та шахс Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан интизомий жавобгарликка тортилган, 1 та шахс билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳамда фуқароларга 4 209 047 сўм маблағ ундириб берилган.
Вилоят адлия бошқармасининг 2021 йилнинг I ярим йилликка мўлжалланган иш режасига асосан 24 та нодавлат нотижорат ташкилотларида ўрганиш ҳамда 6 та мониторинг ўтказилди.
Ўтказилган ўрганишлар натижаларига кўра, жами 511 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, мазкур қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш ва келгусида такроран содир этмаслик мақсадида 30 та тақдимнома киритилди.
Бўлим томонидан шу давр мобайнида жами 59 та тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, шундан 4 маротаба телевидениеда, 6 маротаба радиода, 7 маротаба газетада, 25 марта веб-сайт ва бошқа электрон ахборот воситаларида чиқишлар қилинди. Маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида ва бошқа жойларда 6 маротаба маъруза, 5 маротаба давра суҳбати ҳамда 5 маротаба семинарлар ташкил этилди ҳамда 1 марта ёзма ҳуқуқий тарғибот тадбири амалга оширилди
.
Нодавлат нотижорат
ташкилотлар бўлим бошлиғи
А. Худайбердиев