Янгиликлар
“Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
Қамаши туман адлия бўлими томонидан “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси эълон қилинганлиги ҳақида тумандаги "QAMASHI" газетасининг 11-12 сонидаги мақолада ёритилди. Мақолада қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларда фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши аҳволи ўрганилиши, ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш орқали соҳани тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрланиши, “Фермерлар қишлоқ хўжалиги ривожининг драйвери” сифатида уларнинг иқтисодиёт ва жамиятдаги мавқеини ошириш мақсадида жорий йилнинг июнь-декабрь ойларида “Фермерга мадад” ҳуқуқий акциясини ўтказиш бўйича адлия вазирининг буйруғи қабул қилинганлиги акс эттирилган. Шу билан бирга, фермерларга 1008–ишонч телефони, @fermermadadbot махсус телеграм-бот орқали ҳамда сайёр ва уйма-уй қабул жараёнида мавжуд муаммоларини маълум қилишлари баён қилинди