Янгиликлар
Менинг овозим халқнинг келажаги учун муҳим
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича Косон туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 5 июль куни туманнинг СЭО ва ЖСХ бўлими ходимларига Ўзбекистон Репсублкиаси Президенти сайловининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди.
Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилигига охирги киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, Президент сайловининг ўзига хос хусусиятлари тушунтирилиб, иштирокчиларга сайлов қонунчилигига оид инфографик тарқатма материаллар тарқатилди.
Учрашув якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилиб, улар билан ўзаро фикр алмашилди.