Янгиликлар
Навбатдаги радио эфирида...
Жорий йилнинг 5 июль куни Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими масъул ходими томонидан вилоят телерадиокомпаниясининг “Олтин воҳа” радиоси орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда соҳани инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5150-сон қарори мазмун-моҳияти тўғрисидан – тўғри эфир орқали тушунтирилди.
Эфирда қарор билан Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида Маданий мерос агентлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ташкил этилганлиги, агентликниинг асосий вазифалари ҳамда функциялари ва бошқалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.