Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Мурғак қалбнинг орзуси ушалди


Гўзал ахлоқ, юксак тарбия, эстетик завқ инсоният фазилатининг гавҳарларидирки, булар катта-кичик  барча учун  зарур.  Оилада ҳар қайсимиз, мактабларда муаллимлар болаларни озодаликка, гўзалликка  интилишга, хушмуомалалик ва юксак одобга, ўзаро ҳурмат ва дўстликка  ўргатишимиз  зарур.

Косон туман адлия бўлими томонидан туманнинг Некўз қишлоғида яшовчи фуқаро Д.Ниёзованинг 2021 йил 3 июндаги уйида якка тартибда ўқитилаётган ўқувчиси Ш.Бахриддиновга 2 йилдан буён ногиронлик аравачаси берилмаётганлигидан норозилиги тўғрисидаги мурожаати бўлим томонидан ўрганиб чиқилиб, жорий йилнинг 2 июль куни Ш.Бахриддиновга ногиронлик аравачаси олиб берилиши таъминланди.

Бундан ташқари, фуқаро Д.Ниёзованинг 90-умумий ўрта таълим мактабидан моддий ёрдам ажратилишида амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати ҳам адлия бўлими томонидан қаноатлантирилиб, унга иш жойидан 1.190.000 сўм моддий ёрдам тайинланиши ва тўланиши таъминланди.а