Янгиликлар
“E-қарор” электрон тизимидан фойдаланиш
Барчамизга маълумки, ҳоким қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказиш жараёнларини электрон шаклга ўтказувчи дастур – “E-қарор” электрон тизими ишлаб чиқилиб, дастлаб Қашқадарё вилояти ҳокимлигида синов тариқасида ишга туширилди.
Қамаши туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 2 июль куни Вазирлар Маҳкамасининг 390-сон қарор бўйича туман ҳокимлигида тумандаги ташкилотларнинг масъул ходимлари ва раҳбарлари иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинарда Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига “E-qaror» электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Семинар-тренинг иштирокчилари мазкур тизим имкониятларини юқори баҳолаган ҳолда, мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.