Янгиликлар
Менинг овозим аҳамиятга эга
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича Чироқчи туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 2 июль куни туманнинг 14-сон оилавий шифохона шифокорлари ва ҳамширалри ҳамда туман Халқ таълими бўлими ходимлари иштирокида Ўзбекистон Репсублкиаси Президенти сайловининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди.
Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилигига охирги киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, Президент сайловининг ўзига хос хусусиятлари тушунтирилиб, иштирокчиларга сайлов қонунчилигига оид инфографик тарқатма материаллар тарқатилди. Учрашув якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилиб, улар билан ўзаро фикр алмашилди.