Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Фермернинг ҳуқуқлари ҳимоя остида


Адлия вазирининг ташаббуси билан фермерларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида уларга ҳуқуқларини тушунтириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, уларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, фермер хўжаликлари муаммоларини аниқлаш бўйича сўровлар ўтказиш ҳамда соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш мақсадида жорий йилнинг июнь-декабрь ойларида “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси ўтказилиши белгиланган.

Шунга кўра, Қамаши туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 2 июль куни тумандаги фермерлар билан учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида бўлим масъул ходимлари томонидан фермерларга соҳа фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқлари тушунтирилиб, адлия органлари фермерга мададкор эканлиги таъкидланди.

Кун давомида ўтказилган учрашувлар натижасида фермерларнинг соҳага оид муаммо ва таклифлари тингланиб, акция доирасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.