Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Мен сайловчиман


Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича Муборак туман адлия бўлими томонидан 2021 йил
30 июнь куни Кадастр Агентлигининг Қашқадарё вилоят бошқармаси Муборак туман бўлимида Президенти сайловининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилигига охирги киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, Президент сайловининг ўзига хос хусусиятлари тушунтирилиб, иштирокчиларга сайлов қонунчилигига оид инфографик тарқатма материаллар тарқатилди.

Учрашув якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилиб, улар билан ўзаро фикр алмашилди.