Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони юзасидан ОАВ ходимлари иштирокида анжуман ташкил этилди


Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ,вилоят Адлия бошқармаси, вилоят Прокуратураси ҳамда Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси масъул ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 8-июндаги ПФ-6243-сонли «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш юзасидан вилоятда фаолият юритувчи оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда мазкур фармоннинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ҳақида журналист ва блогерларга маълумот берилди.

Тадбирда вилоят Адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Алишер Исоқов, вилоят Прокуратураси бўлим бошлиқлари Рустам Сайфиев, Шохрух Ҳақбердиев ҳамда вилоят ҳокимлиги бош юристконсулти Ренат Равшановлар иштирок этишди.

Адлия бошқармаси биринчи ўринбосари Алишер Исоқов матбуот анжуманини очиб берар экан тадбирни ўтказишдан мақсад Президентимиз томонидан имзоланган ушбу фармоннинг мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламига етказиш орқали уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш эканлигини тушунтириб ўтди. Кадастр агентлиги Қашқадарё бошқармаси бошлиғи Жасур Усмонов ушбу фармон юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ушбу фармонга кўра:

Ерга бўлган ҳуқуқ турлари 6 тадан 3 тага қисқартирилгани;

1. Ноқишлоқ ерлар хусусий секторга фақат ауксион орқали сотилиши;

2. Ерларни нодавлат секторига тўғридан тўғри ва текинга бериш амалиёти бутунлай бекор қилингани;

3. Қишлоқ хўжалиги ерлари очиқ электрон танлов асосида фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилиши;

4. Ҳукумат қарори билан қандай ҳолатларда танловсиз ер ижарага берилиши;

5 Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер муносбатларига доир барча қарорларини қабул қилиш улар томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизим «E- қарор» тизими орқали , ушбу қарорларда ер участкасига доир географик маълумотлар ва хариталарни шакллантириш эса «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интегратсиялашган ахборот тизими» орқали автоматик тарзда амалга оширилиши тўғрисида тушунчалар берилди.