Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Миллий сайлов тизимининг такомиллашуви


Мамлакатимизда фуқароларнинг сиёсий фаоллиги, яратувчанлик руҳида яшаши ҳаёт тақозоси, ижтимоий заруратга айланиб улгурди. Бугунги кунда фуқароларимиз нафақат ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси, балки ташаббускорига айланмоқда.

Сайлов ана шундай фаол фуқаролик позициясини намоён этишнинг муҳим воситаси, демократик тизимнинг устунларидан бири ҳисобланади. Сайловлар орқали фуқаролар жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этадилар, давлат органларини демократик тарзда шакллантиришга ўз хоҳиш-иродаларини билдириш орқали қатнашадилар.

Юртимизда сайлов қонунчилиги бошқа соҳа каби жамият ва давлат эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда изчил равишда такомиллашиб бормоқда. Асосийси, бу ислоҳотларнинг барчаси халқимиз ва биз яшаётган мураккаб даврнинг ўткир талабларидан келиб чиққан ҳолда амалга ошириляпти. Бунда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси дастуриламал бўлаётир.

2019 йил 25 июнда Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган халқаро стандартларга мос бўлган ва жамиятимиздаги барча сиёсий нуқтаи-назарларни ўзида акс эттирган янги Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг амалиётга жорий этилиши миллий сайлов тизимида янги даврни бошлаб берди.

2019 йил 22 декабрда бўлиб ўтган сайловларнинг янги қабул қилинган Сайлов кодекси асосида ташкил этилганлиги бу жараённи умумэътироф этилган халқаро стандартлар, принциплар асосида демократик, очиқ-ошкора ўтказилишида муҳим омил бўлди. Сайлов жараёнлари каби уни тартибга солувчи қонунчилик ҳам динамик равишда такомиллашмоқда.

Сайловларни ўтказиш муддатининг декабрь ойидан октябрь ойига кўчирилиши келгусида сайлов жараёнининг барча иштирокчилари, яъни сайловчилар, номзодлар, сиёсий партиялар, комиссия аъзолари ва кузатувчилар учун қулайликлар келтириб чиқаради. Шунингдек, халқаро кузатувчи ва экспертларнинг мамлакатимиз ҳаётидаги ғоят муҳим сиёсий жараёнда фаол иштирокини таъминлаш халқаро ҳамжамиятнинг юртимиздаги сиёсий янгиланиш жараёнлари хусусида холис ахборотга эга бўлиши ва мамлакатимиз ижобий имижини шаклланишига муҳим омил бўлиб хизмат қилишини алоҳида таъкидлаш жоиз. Бу эса ўз навбатида, юртимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида давом этаётган очиқлик сиёсатига салмоқли ҳисса бўлиб қўшилади.

Умуман олганда, мазкур қонун ўтган йиллар йиллар давомида тўпланган тажрибалар ҳамда миллий ва хорижий экспертлар томонидан билдирилган таклифларнинг инъикоси бўлиб, мамлакатимиз сайлов қонунчилигини халқаро стандартларга мослаштиришга, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини кафолатлашга, сайлов жараёнларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади.

Мазкур қонун Янги Ўзбекистон шароитида бўлажак Президентлик сайловининг миллий қонунчилигимиз ва умумэътироф этилган халқаро демократик тамойиллар асосида, юксак савияда ташкил этилишига ва ўтказилишига муносиб ҳисса қўшиши шубҳасиз.

Чироқчи туман адлия бўлими бошлиғи                                                                     У.Жобборов