Янгиликлар
Мен сайловчиман
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича Ғузор туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 29 июнь куни тумандаги У.Уватов номидаги 1-сон умумтаълим мактабида Президенти сайловининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди.
Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилигига охирги киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, Президент сайловининг ўзига хос хусусиятлари тушунтирилиб, иштирокчиларга сайлов қонунчилигига оид инфографик тарқатма материаллар тарқатилди.
Учрашув якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилиб, улар билан ўзаро фикр алмашилди.