Янгиликлар
Адолат юзага чиқиб, фуқаронинг ҳуқуқлари тикланди
Жамиятда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қонун устуворлигини таъминлаш йўлида олиб борилаётган ижобий ишлар қаторида адлия органлари томонидан ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Қамаши туман Санитария-эпидемиологик осайишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Қамаши туман бўлимида врач лаборант бўлиб ишловчи Д.Унинг иш ҳаққи берилмасдан келинаётганлигидан норозилиги ҳақидаги мурожаати Қамаши туман адлия бўлими томонидан ўрганилиб, бўлимнинг фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро сўдига киритган даъво аризаси қаноатлантирилиб, шу суднинг 2021 йил 8 июнь кунидаги ҳал қилув қарорига асосан, фуқаро Д.У фойдасига жами 10 млн. 874 минг сўм иш ҳақи ва 1 млн. сўм маънавий зарар ундирилиши белгиланди.