Янгиликлар
Президент сайловининг ўтказилиши ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича Яккабоғ туман адлия бўлими томонидан 2021 йил
29 июнь куни туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, сайлов қонунчилигини Ватан келажагига даҳлдорлиги мавзусида навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди.
Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилигига охирги киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, Президент сайловининг ўзига хос хусусиятлари тушунтирилиб, иштирокчиларга сайлов қонунчилигига оид инфографик тарқатма материаллар тарқатилди.
Учрашув якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилиб, улар билан ўзаро фикр алмашилди.