Янгиликлар
Президент қарорлари - ҳаётда ва назоратда
Бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда давлат органлари ва ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлаш борасидаги фаолиятини “Президент қарорлари — ҳаётда ва назоратда” рукни остида ёритиш ва муҳокама қилиш ишларини ташкил этиш ва янада жадаллаштириш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилиш бўйича бир қанча чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Репсубликаси Президентининг 2021 йил 7 июндаги “Давлат-хусусий шериклик асосида ҳудудларда замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5138-сон қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятининг аҳолига етказиш мақсадида жорий йилнинг 24 июнь куни Муборак туман адлия бўлими томонидан масъул ташкилотлар ходимлари иштирокида вилоят телевидениясида “Президент қарорлари — ҳаётда ва назоратда” рукни остида чиқиш қилинди.
Мутахассислар томонидан мазкур қарор билан мамлакатда ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, энергия тежамкор технологияларга асосланган иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва экспорт ҳажмларини ошириш, шунингдек, соҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ва малакали мутахассисларни кенг жалб қилиш, ўз бизнесига эга оилаларни кўпайтириш мақсадида белгилаб берилган устувор вазифалар ҳамда яратилаётган имкониятлар ҳақида тушунтирилди.