Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари адлия ҳимоясида


Юртимизда инсон ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар қаторидан адлия органлари томонидан ҳам бир қанча ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Муборак тумани, “Дўстлик” МФЙда яшовчи фуқаро А.О ва А.Мларнинг ҳамда Муборак тумани, Туркман қишлоғида яшовчи фуқаро А.У ва бошқаларнинг савдо дуконлари бузилганлиги учун туман ҳокимлиги томонидан компенсация пуллари тўланмаётганлигидан норозилиги тўғрисидаги аризалари ўрганилиб, юқоридаги фуқароларнинг манфаатида жавобгар Муборак туман ҳокимлигига нисбатан фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судига даъво аризалари киритилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг жорий йил 9 июндаги ҳал қилиув қарори билан вилоят адлия бошқармасининг даъво аризалари қаноатлантирилиб, Муборак тумани “Дўстлик” МФЙда яшовчи фуқаро А.О фойдасига 41 608 235 сўм, фуқаро А.М фойдасига 63 987 900 сўм ҳамда Муборак тумани Туркман қишлоғида яшовчи фуқаро А.У ва бошқалар фойдасига
189 272 200 сўм компенсация пул маблағлари ундириб берилишига эришилди.