Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Касб байрамларингиз муборак бўлсин


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 25 июнда “27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан журналистлар, матбаа ва нашриёт, телевидение,  радио соҳасининг жонкуяр ижодкорларни таклиф этган ҳолда байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда бошқарма бошлиғи Ў.Останов томонидан журналистлар, нашриёт ва матбаа, радио ва телевидение соҳаси фидойиларини касб байрамлари билан самимий муборакбод этиб, элу халқимизнинг манфаати, мамлакатимизда амалга ошрилилаётган ислоҳотларни ёритишда муваффақиятлар тилаб, мамлакатимиз Президенти томонидан оммавий ахборот воситалари фаолиятини ривожлантириш, журналистлар меҳнатини рағбатлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, Адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги ходимлар билан оммавий ахборот воситалари ходимларининг ўзаро ҳамкорлиги ҳамда адлия органлари фаолиятини жамият ва халқ олдида ёритишда қўшаётган ҳиссалари шунингдек, мамлакатимиз қонунчилиги, унинг бугунги кундаги ижроси, фуқаролар эътирофи ва муносабатини муваффақиятли ёритиб бераётганлиги учун миннатдорчилик билдирилди.

Тадбирда оммавий ахборот воситалари ходимларига бошқарма томонидан ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.