Янгиликлар
Сайлов ҳуқуқи
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ва сайловолди жараёнларини қонунда белгиланган тартибда, юқори савияда ташкил этиш ва сайловчиларнинг сайлов қонунчилиги оид билими ва амалий кўникмасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ғузор туман адлия бўлими ходими томонидан Карши Давлат Университетида волонтёрлар ва магистратура ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар курсатиш мавзуси бўйича семинар ва ўқитиш дарслари ўтказилди.учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилигига охирги киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, Президент сайловининг ўзига хос хусусиятлари тушунтирилиб, иштирокчиларга сайлов қонунчилигига оид инфографик тарқатма материаллар тарқатилди.
Учрашув якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилиб, улар билан ўзаро фикр алмашилди.