Янгиликлар
25
Фермерга мадад
Миришкор туман адлия бўлими томонидан "Фермерга мадад" ҳуқуқий акцияси доирасида тумандаги фермерлар билан сайёр қабул ва манзилли тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, уларнинг муаммолари ўрганилмоқда.
Хусусан, жорий йил 25 июндаги "Янгиобод" МФЙ ҳудудида ўтказилган тадбирлар давомида бир гуруҳ фермер хўжаликлари раисларининг хорижий "LITAE TEXTILE" кластери томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари билан боғлиқ муаммолари сабабли фермерларга иш ҳақлари ва чопиқ пуллари ўз вақтида берилмаётганлиги борасидаги муаммолари юзасидан мурожаатлари бўлим иш юритувига қабул қилинди.