Янгиликлар
Ер муносабатларида тенглик ва шаффофлик
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.
Мазкур Фармон билан прокуратура ва адлия органлари зиммасига ҳам долзарб вазифалар қўйилган.
Фармонда белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан Қашқадарё вилоят прокуратурасида амалий учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда вилоят прокуратураси ҳамда адлия бошқармаси масъул ходимлари иштирок этди.
Учрашувда ерлар эндиликда барча учун бир хил ва шаффоф тартибда ажратилиши, ерларни талон-тарож қилиш, ўзбошимчалик билан эгаллаш, ноқонуний сотиш камайиши, ер соҳасида давлат ва жамоатчилик назоратининг самардорлиги ортиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Учрашув якунида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.