Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Сайлов ҳуқуқи сиёсий ҳуқуқ


Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ва сайловолди жараёнларини қонунда белгиланган тартибда, юқори савияда ташкил этиш ва сайловчиларнинг сайлов қонунчилиги оид билими ва амалий кўникмасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Касби туман адлия бўлими ходими томонидан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилигига охирги киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, Президент сайловининг ўзига хос хусусиятлари тушунтирилиб, иштирокчиларга сайлов қонунчилигига оид инфографик тарқатма материаллар тарқатилди.

Учрашув якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилиб, улар билан ўзаро фикр алмашилди.