Янгиликлар
Сайлов кодекси - демократия ифодаси
Жорий йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида сайловчилар ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш мақсадида Шаҳрисабз туман адлия бўлими ходими томонидан Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш Шаҳрисабз туман ҳудудий инспекциясида учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилигига охирги киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, Президент сайловининг ўзига хос хусусиятлари тушунтирилиб, иштирокчиларга сайлов қонунчилигига оид инфографик тарқатма материаллар тарқатилди.
Учрашув якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилиб, улар билан ўзаро фикр алмашилди.